06.08.2024 16:35
1169
Теглар
Луческу 38 йил ўтиб, Руминия миллий жамоаси бошқарувига қайтди

Мирча Луческу Руминия миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Руминия футбол федерацияси 79 ёшли маҳаллий мутахассиснинг жамоа устози айланганини эълон қилди. Томонлар ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланган. Луческунинг олдига жамоани ЖЧ-2026га олиб чиқиш вазифаси қўйилган. 

«Соғинганмидингиз? Биз бу ажойиб ҳикояни биргаликда давом эттирамиз.

Очиғини айтсам, Руминия миллий жамоасидан яна таклиф бўлиши ҳақида ўйламагандим. Шахсан ўзим жамоа бошқарувига ёшроқ мураббийлар келишини истагандим. Эди Иорданеску ажойиб жамоани яратганди, у ўз ишини давом эттириши керак эди. Аммо билишимча, унинг ўзи буни истамаган. Бизда бошқа йўл қолмаган экан, қайтишга ва бор куч ва тажрибамни ишга солишга қарор қилдим. Қўл остимда ғолибликни истайдиган жамоа бор. Менга пул керак эмас, миллий жамоада ишлашга туртки берган жиҳат – бу ерда бошдан ўтказган ажойиб хотиралардир. ЖЧ-2026 саралаш босқичини муваффақиятли ўтказиб, турнирга йўл олиш учун боримни бераман», - дейди 79 ёшли Луческу.

Эслатиб ўтамиз, Луческу фаолияти давомида «Шахтёр», «Зенит», «Динамо Киев», «Галатасарой», Туркия миллий жамоасини бошқарган. У 1981-1986 йиллар давомида Руминия жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар