06.08.2024 16:47
2692
Теглар
Испания — Марокаш баҳсида жароҳат олган Танташев Элит ОЧЛ ўйинини ўтказиб юборадиган бўлди

Илгиз Танташев 5 август куни Олимпиада яримфиналидан ўрин олган Марокаш — Испания (1:2) ўйинини бошқариб, 12-дақиқада «қизил фурия» футболчиси билан тўқнашув оқибатида жароҳат олганди.

ЎзФҲМ'нинг хабар беришича, ўзбекистонлик ҳакам тўпиғидан жароҳат олган ва аллақачон тикланиш бўйича муолажаларни бошлаб юборган. Қачон қайтиши эса кейинроқ маълум қилинади. 

Танташев жароҳат сабаб 13 август куни Элит Осиё Чемпионлар Лигаси саралаши доирасидаги «Ал Ғарафа» — «Сипоҳон»/«Шабоб Ал Аҳли» ўйинини ўтказиб юборадиган бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар