07.08.2024 01:32
2151
Теглар
Элит ОЧЛ, саралаш. «Шабоб Ал Аҳли» Эронда «Сипоҳон» устидан иродали ғалабага эришди

Элит Осиё Чемпионлар Лигаси саралашида «Шабоб Ал Аҳли» клуби сафарда «Сипоҳон» билан тўқнаш келиб, жамоага янги қўшилган эронлик ҳужумчи Сардор Озмуннинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди ва қўшимча бўлимларда эса Ал Гассанининг дубли эвазига ғалабани илиб кетди. 

Энди БАА клуби 13 август куни Доҳада «Ал Ғарафа» билан сўнгги саралаш баҳсида майдонга тушади. Ғолиб жамоа янги форматдаги турнирнинг асосий босқичига йўл олади. 

Элит ОЧЛ, саралаш

Сипоҳон (Эрон) Шабоб Ал Аҳли (БАА) 1:4

6 август, «Нақши жаҳон» 

Голлар: Моҳеби (44) — Озмун (62), Ал Гассани (101, 120+2), Юри (109).

Сипоҳон — Ниазманд, Ҳардани, Ризойи (Асади, 70), Оғаипур, Дабо, Ханонов, Ҳазбави (Аршиа, 111), Карими, Юсуфи (Шакари, 70), Моҳеби (Ламуши, 80), Гударзи. 

Шабоб Ал Аҳли — Ҳамза, Ал Гассани, Матеузао (Озмун, 61), Ҳамис (Картабия, 61), Ренан, Сантос (Суҳайл, 61), Планич, Миливоевич (Алварес, 91), Лемос, Гиллерме, Носир (Аббос, 105+3).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар