05.08.2024 21:26
701
Теглар
«Вест Ҳэм» Никлас Фюллкруг трансферини эълон қилди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Никлас Фюллкруг фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиради.

«Вест Ҳэм» клуби Германия миллий жамоаси ҳужумчиси билан 4 йиллик шартнома имзоланганини эълон қилди.

Аввалроқ, лондонликлар ҳужумчи учун 26+4 миллион евро трансфер пули тўлаши ҳақида хабарлар тарқалганди. Футболчининг маоши эса 3 миллион еврони ташкил қилади.

Маълумот учун, Фюллкруг ўтган мавсум Бундеслигадаги 29 ўйинда 12та голга муаллифлик қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар