05.08.2024 23:06
3029
Теглар
Париж-2024. Испания Марокаш билан ўйинда 85-дақиқада камбэк қилиб, кетма-кет иккинчи бор Олимпиада финалига чиқди

Олимпиада футбол баҳсларида дастлабки финалчининг номи маълум бўлди.

Марселдаги «Велодром» ўйингоҳида ўтган Марокаш ва Испания ўртасидаги баҳснинг дастлабки дақиқалари ўзбекистонлик бош ҳакам Илгиз Танташевнинг жароҳат олиб, майдонни тарк этгани билан ёдда қолган бўлса, унинг ўрнига ўйинни бошқарган захира ҳаками Нюберг 37-дақиқада VARга мурожаат қилиб, испанлар дарвозасига пеналти белгилади. Раҳими бу вазиятдан унумли фойдаланди – 1:0.

65-дақиқада Фермин Лопес ҳисобни тенглаштирган бўлса, 85-дақиқада ҳимоячи Хуанлу Санчес гол уриб, испанларга камбэкли ғалабани келтирди – 2:1.

Шу тариқа, Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Испания кетма-кет иккинчи марта Олимпиада финалчисига айланди. Бош мураббий Санти Дения сўнгги Токио-2020 Олимпиадасида ҳам испанлар ёрдамчи мураббийи сифатида финалга чиққанди. Иккинчи финалчининг номи Франция ва Миср ўйинидан сўнг маълум бўлади.

Париж-2024. Яримфинал

Марокаш U-23 – Испания U-23 – 1:2

Голлар: 1:0 – 37, пенальти Раҳими, 1:1 – 65 Лопес, 1:2 – 85 Хуанлу Санчес.

Марокко U-23 – Муҳаммади, Эл-Уахди, Букамир, Ҳакими, Эл-Аззузи, Таргаллин, Ричардсон, Бен-Сегир, Эззалзули, Ахомаш, Раҳими.

Испания U-23 – Тенас, Миранда (Мигель Гутьеррес, 62), Кубарси, Эрик Гарсия, Пубиль (Хуанлу Санчес, 62), Алекс Баэна, Барриос (Бернабе, 62), Серхио Гомес, Лопес, Орос, Абель Руис.

Огоҳлантиришлар: Тенас (37), Раҳими (37), Лопес (67), Бернабе (72), Ричардсон (76).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар