05.08.2024 19:58
1939
Теглар
Париж-2024. Ислом Баҳромов чоракфинал баҳсида мағлуб бўлди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида спорт курашлари бўйича беллашувлар бошланди.

Ушбу кун доирасида юнон-рум кураши устаси Исломжон Баҳромов -60 кг вазн тоифасида Қочоқлар жамоаси аъзоси Жамал Вализадега қарши гиламга чиқди. Якунда ҳамюртимиз рақиби устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўлланма олди.

Шундан кейинги баҳсда Ислом Баҳромов (-60 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги чоракфинал беллашувида гиламга чиқди. КХДР вакили Се Унг Ри билан баҳс олиб борган юртдошимиз мағлубиятга учради. Энди кореялик курашчи финалга йўлланма олган тақдирда ҳамюртимиз бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар