06.08.2024 02:43
2127
Теглар
Париж-2024. Франция 120 дақиқа давом этган ўйинда Мисрни мағлуб этиб, иккинчи финалчига айланди

Ёзги Олимпия ўйинларида футбол мусобақасида иккинчи финалчи ҳам маълум бўлди. 

Мезбон Франция Миср билан ўйинда 83-дақиқада ҳисобни тенглаштириб, қўшимча бўлимларда камчиликда қолган рақиб дарвозасига яна икки гол урди. Матета дублга эришди, Олисе гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

8 августда 3-ўрин учун ўйинда Африка жамоалари Миср ва Марокаш ўзаро тўқнаш келса, 9 август кунги финалда Франция Испания билан ўйнайди. 

Париж-2024. Яримфинал

Франция — Миср 3:1

5 август, «Парк Олимпик Лион»

Голлар: Матета (83, 99), Олисе (108) — Собир (62).

Франция – Рест, Трюффер, Лукеба, Баде, Силдийя, Шотар, Диуф (Дуэ, 76), Аклиуш (Магасса, 118), Олисе, Ляказетт (Калимуэндо, 105), Матета (Шерки, 118).

Миср – Ала, Абдулмажид, Файед, Ад Дебес (Мажар, 90), Шеҳата (Саад, 111), Эл Ненни, Одил (Ториқ, 93), Собир (Камол, 98), Кока, Зизу (Ҳамди, 111), Файсал (Отто, 90).

Огоҳлантиришлар: Баде (89), Файед (90+7), Зизу (105+1), Камол (105+2), Лукеба (105+4). 

Четлатиш: Файед (92).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар