04.08.2024 11:22
5508
Теглар
«Теренс зўр боксчи, аммо бугун мен ютгандим!» - Мадримов Кроуфордга қарши жангдан кейин реванш сўради

Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов америкалик Теренс Кроуфордга қарши жангдан кейин мағлубиятни тан олмади ва реванш сўради.

«Теренс бунгача деярди барча жангларини нокаут билан ютганди. Бугун эса мен охиригача муносиб курашдим ва жангда ғалаба қозондим, деб ўйлайман.

Бугунги жангдан кейин мен реванш сўрайман. Жаноб шайх ал Туркидан реванш жангини ташкил қилишни сўраб қоламан. Бугун жанг назоратим остида ўтганини барча кўрди. Кейинги жангларни ҳам шу даражада ўтказишга ҳаракат қиламан.

Ҳа, Теренс жаҳонда зўр боксчи, мен эса ҳали 10та жанг ўтказган эдим. Шунга қарамай, Кроуфордга қарши муносиб жанг олиб бордим деб ўйлайман. Мени қўллаб-қувватлаган барчадан миннатдорман. ИншаАллоҳ, ҳали қайтаман», - дейди Исроил Мадримов жангдан кейин.

Эслатиб ўтамиз, Мадримов 11-жангига келиб илк мағлубиятга учрад. Теренс эса 41-жангида ҳам ғалаба қозонди ва WBA камарини қўлга киритиб, 4та вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар