04.08.2024 12:33
7638
Теглар
«Ҳакамлар очкоси – бокс учун шармандалик!» – Эдди Ҳирн Мадримов ғолиб бўлиш учун етарлича иш қилди деб ҳисобламоқда

Промоутер Эдди Ҳирн Кроуфорд – Мадримов жангидан кейин ҳакамларни танқид қилди.

«Жангдан келиб чиқилса, очколар бундай эмасди. Амалдаги чемпиондан камарни тортиб олиш учун Кроуфорд кўпроқ нарса қилиш керак эди. Чунки даъвогар чемпиондан камарни тортиб олиш учун яққол устун бўлиши керак. Акс ҳолда камар чемпионда қолиши лозим. Очколар жангга мос эмас.

Ҳакамлар очколари ҳақиқатга тўғри келмайди. Мадримов жангда ғолиб бўлиш учун ажойиб ҳаракатларни кўрсатди, етарлича иш қилди. Ҳакамлар эса чемпионга ҳурмат кўрсатишмади. У кўпига лойиқ эди. Бугунги 116 – 112 кўринишидаги очколар – бокс учун шармандалик», - деди жанг ташкилотчиларидан бири промоутер Эдди Ҳирн.

Маълумот учун, тўлиқ 12 раунд давом этган жангда ҳакамлар (116-112, 115-113 ва 115-113) очколар ҳисоби бўйича мезбон боксчининг устунлигини қайд этишди.

Шу тариқа, Теренс 41-жангида ҳам ғалаба қозонди ва бунгача Исроил Мадримовга тегишли бўлган WBA камарини қўлга киритиб, 4та вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар