03.08.2024 14:39
1130
Тен Ҳаг: «Ҳеч бир клубни «МЮ»чалик танқид қилишмайди. Ўтган мавсумда ҳимояда 33 та вариантни синаб кўришга мажбур бўлдик»

Эрик тен Ҳагнинг айтишича, «Манчестер Юнайтед» — энг кўп танқид қилинадиган жамоа.

«Биз доим танқид остида қоламиз, чунки «Манчестер Юнайтед»миз. Ҳеч бир клуб бунчалик танқидга учрамайди. Ҳар доим маълум бир камчиликлар топишади. 

Ўтган мавсумда бизда деярли ўйинчи қолмаганида ва ҳаммаси бузилиб кетганида, ўйин моделимизни ўзгартиришга мажбур бўлдик. Ҳар ҳафта таркибни алмаштиришга тўғри келди. Ҳимояда 33 та вариантни синаб кўрдик.

Каррагернинг ҳимоя ва яримҳимоя узилиб қолиши ҳақидаги танқиди? Ҳа, мен ҳам у билан бир хил нарсани кўрдим. Лекин мен тушунаманки, барқарор таркиб бўлганида зичроқ ўйнашимиз мумкин эди. Буни кўп бор исботлаганмиз. Пойдевор қуришимиз ва муваффақиятли бўлишимиз мумкин.

Танқидлар у ёки бу тарзда ифодаланиши мумкин, аммо биз ўзимизни исботлашга қодирмиз ва буни Англия Кубоги финалида «Манчестер Сити»га қарши ўйинда (2:1) ҳам кўрсата олдик», — дея манкунианликлар устозининг сўзларини келтиради Daily Mail.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар