03.08.2024 15:07
4453
Теглар
IBA президенти Олимпиадада тестостерони юқори спортчиларга ютқазган аёл боксчиларни ғолиблар қаторида мукофотлашини маълум қилди

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлев Париж-2024 Олимпиадасида тестостерони юқори бўлганлардан  мағлуб бўлган аёл спортчиларни 1-ўрин соҳиблари билан тенг мукофотлашини маълум қилди.

«Ҳозир Олимпия ўйинларида содир бўлаётган воқеалар — шармандалик. Аёл боксчилар Халқаро Олимпия қўмитаси (ҲОҚ)нинг адолатсизлиги, гендер дискриминация ва рақобатнинг йўқлиги туфайли фаолиятларини якунлашмоқда 

Олимпиадада, боксда ноҳақликка дуч келган ҳар бир спортчи 1-ўринни олганлар қаторида тақдирланишини маълум қиламиз. Биз спортчиларимизни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Бошқа халқаро ассоциацияларга гапим: жим туришни тўхтатиб, биздан ўрнак олиш вақти келди!» — дейди Кремлев видеомурожаатида.

Маълумот учун, IBA Олимпиада ғолибларига 100 минг доллардан беришини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиадада аёллар боксида тестостерони юқори бўлган жазоирлик Иман Ҳалиф ва тайпейлик Лин Ю Тиннинг иштироки муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кремлев айнан шу икки боксчига ютқазганларни ҳам ғолиблар қаторида 100 минг доллар билан мукофотлашга ваъда берди. Турнирда италиялик Анжела Карини Иманга қарши жангни давом эттиришдан бош тортди, ўзбекистонлик Ситора Турдибекова эса Ли Тиндан учралган мағлубиятдан кейин рақибга қўл узатмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар