03.08.2024 10:58
4558
Фонт: «Барса» Мессини сақлаб қола оларди, аммо Лапорта Перес ва Суперлигани танлади»

Виктор Фонт «Барселона» ўз вақтида Лионел Мессини сақлаб қолиши мумкинлигини айтди.

Аргентиналик футболчи клубни 2021 йилда тарк этганди. Бунинг сабабларидан бири каталонияликларнинг молиявий муаммолари эди.

«Мессини олиб қолиш мумкин эди. Левандовски, Ферран Торрес, Рафиня, Кундега сарфланган миллионларни қаранг.

Лапорта ва Тебас «Барселона»нинг CVC инвестиция компанияси билан шартнома тузишига келишишди. Аммо Флорентино Перес Лапортага агар у CVC ва Тебасни қўллаб-қувватласа, «Барса» эҳтимолий Суперлигадан чиқариб юборилишини айтди. 

Перес ёки Мессини танлаш керак эди. Лапорта эса биринчисини танлади», — дейди клуб президентлигига собиқ номзод Виктор Фонт.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар