03.08.2024 16:04
483
«Боруссия Д» «Ман Сити»га тегишли Ян Коутони ижарага олди

Ян Коуто «Манчестер Сити»дан «Боруссия Д»га ўтди.

Немис клуби 22 ёшли ҳимоячини бир мавсумга ижарага олганини эълон қилди. Дортмунд клубида бразилиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олиш ҳуқиқи бор. Муайян шартлар бажарилса, сотиб олиш мажбурий бўлади. 

Коуто аввалги мавсумни «Жирона»да ижарада ўтказган ва Ла Лигада 34 ўйинда 1 та гол уриб, 8 та голли узатмани амалга оширган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар