03.08.2024 23:51
1260
Теглар
«Атлетико» Сёрлот трансферини эълон қилди

Александр Сёрлот «Атлетико»га ўтди.

Мадрид клуби «Вилярреал» ҳужумчиси трансферини эълон қилди. Томонлар 4 йиллик шартнома имзолашди. 

Олдинроқ трансфер қиймати 30+5 млн еврони ташкил этиши хабар қилинганди. 

Норвегиялик 28 ёшли футболчи ўтган мавсумда 34 ўйинда 23 та гол уриб, Ла Лигада иккинчи тўпурар бўлган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар