03.08.2024 12:28
5956
Теглар
Арданинг жисмоний кучи ва чидамлилиги ошди. Ўзгариш «Реал»дагиларни ҳайратда қолдирмоқда

«Реал»да Арда Гулернинг яхши формаси ва маҳоратини қайд этишмоқда. 

Маrca хабарига кўра, 19 ёшли яримҳимоячининг жамоадошлари унинг ўзгаришидан ҳайратга тушишди ва хурсанд бўлишди. Арда жисмоний кучи ва чидамлилигини оширди. Бу мавсумолди тайёргарликнинг дастлабки ҳафталаридаёқ сезилмоқда. 

«У ҳақиқатан ҳам ўрганишни ва яхшиланишни хоҳлайди. Унинг ҳужумга нуқта қўйиши ва чап оёғи ажойиб, ҳамма буни биринчи машғулотданоқ пайқаган», — дейди фаолиятини якунлаган Тони Кроос. 

Мадрид клуби ҳимоячиси Лукас Васкес ҳам Гулернинг юқори салоҳияти ҳақида гапирди.

«У ўтган мавсумни юқори савияда якунлади ва Европа чемпионатини ажойиб ўтказди. Унда катта салоҳият, ишга ажойиб муносабат, ўрганишга бўлган катта иштиёқ бор ва бу майдонда ўзини намоён қилади. Ишончим комилки, биз бу мавсумда Ардадан ажойиб лаҳзаларни кўрамиз», — деди Лукас. 

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Гулернинг яхши спорт формасини таъкидлаб, туркиялик ҳавбек учун келаси мавсум муҳимлигини айтди. 

«У чизиқлар орасида, ўнлик позицияда, ўнг томонда ва чап қанотда ҳам яхши ўйнайди. Агар биз уч яримҳимоячи билан ўйнасак, Арда улардан бири бўлиши мумкин. 

У ажойиб формада келди. У таътилда яхши машғулот ўтказди ва аъло даражада ишлади. Энди Арда кучлироқ, бардошли ва барқарор ўйин сифатига эга. Бу футболчига ўтган йилгидан каттароқ ролни оладиган муҳим мавсум бўлади», — дейди италиялик мутахассис. 

Гулер «Реал»даги дебют мавсумида 12 та ўйинда 6 та гол урди. Евро-2024да эса Туркия сафида 5 ўйинда 1 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар