02.08.2024 22:26
1217
Теглар
«Рома» Довбик трансферини эълон қилди

Артём Довбик «Жирона»дан «Рома»га ўтди.

Рим клуби 27 ёшли украиналик билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Аввалроқ ҳужумчи «Рома»га ўтишни тезлаштириш мақсадида Ла Лига клубидаги 1,5 млн евро маошидан воз кечгани хабар қилинганди. 

«Жирона» футболчи учун 33-34 млн евро олади. Шунингдек, бонуслар ва кейинги трансфердан 10% улуш ҳам бор. 

Довбик Рим клубида 11-рақамда ҳаракат қилади ва «Рома» тарихидаги биринчи украиналик футболчига айланади.

Ўтган мавсумда форвард «Жирона» сафида Ла Лиганинг 36 та ўйинида 24 та гол уриб, тўпурар бўлган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар