02.08.2024 21:19
1936
Теглар
Париж-2024. Баҳодир Жалолов Теремоанани мағлуб этиб, яримфиналга чиқди

Олимпиаданинг амалдаги чемпиони Баҳодир Жалолов Париж-2024 бокс турнири яримфиналига йўлланма олди.

+92 вазнда Олимпиадада иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчи чоракфиналдаги баҳсини австралиялик Теремоана Жуниорга қарши ўтказиб, ғалабага эришди. Ҳакамлар уч раунд якунига кўра, Жалоловнинг устунлигини қайд этишди.

Шу тариқа, Баҳодир Жалолов турнирда медални нақд қилди. Энди у 7 август куни  германиялик Нелвие Тиафакка қарши финал йўлланмаси учун жанг қилади.

Куни кеча -92 вазн тоифасидаги Лазизбек Муллажонов ҳам яримфиналга чиқиб, медални нақд қилганди, Руслан Абдуллаев эса чоракфиналда мағлуб бўлганди.

Бугун кечки дастурда Ҳасанбой Дўсматов ва Тўрабек Ҳабибуллаев ҳам ўз баҳсини ўтказади.

Ўзбекистонлик қолган боксчиларнинг чоракфиналдаги баҳслари рўйхати:

Париж-2024. Бокс. Эркаклар. 1/4 финал

2 август:

00:20. -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Сакен Бибоссинов (Қозоғистон)

00:50. -80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Арлен Лопез Кардона (Куба)

3 август:

-57 кг: Абдумалик Халоков - Хосе Куилес Бротонс (Испания)

-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Николай Тертерян (Дания).

Эслатиб ўтамиз, аёллар ўртасидаги баҳсларда Ситора Турдибекова, Нигина Ўктамова ва Сабина Бобоқулова турнирни тарк этганди. Навбаҳор Ҳамидова чоракфиналдаги баҳсини 3 август куни ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар