02.08.2024 10:50
11534
Теглар
Ди Мария таҳдидлар туфайли ватанига қайтмайди. Унинг опасига пешонасига ўқ узилган чўчқа калласини юборишди

Анхел Ди Мария оиласига таҳдидлар туфайли Росариога қайтмаслигини айтди.

Аввалроқ Аргентина миллий жамоаси собиқ вингери ўз шаҳрида содир бўлаётган гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа воқеалар ҳақида гапириб ўтганди: «У ерда ота-онам ва опа-сингилларим яшайди, шунинг учун содир бўлаётган воқеалар менга жуда таъсир қилади. Бу жуда ҳайратланарли. Лекин ҳар доим орзу ва умид бор».

Шундан сўнг Ди Мариянинг оиласига ўлим билан таҳдид қилишди. Гумонланувчилар қўлга олинди ва бир неча кундан кейин номаълум шахслар «Нюэллс Олд Бойз» клуби раҳбарининг уйига ўқ узишди.

«Опамга таҳдидлар бор эди – улар пешонасида ўқ бўлган чўчқа калласи солинган қутини юборишган. Унда «Росарио Cентрал» клубига қайтсам, кейинги сафар қутида қизим Пианинг боши бўлиши ҳақида ёзувлар бор эди. 

Шунинг учун мен Росариога қайтмайман. Оилам хавф остида қолишига ҳеч қачон йўл қўймайман. Оиламнинг тинчлиги ва бахтини ҳимоя қилмоқчиман», — деди Ди Мария Rosario 3 телеканалига. 

36 ёшли жаҳон чемпионининг «Бенфика» билан шартномаси 1 июл куни якунига етган ва у ҳозир эркин агент саналади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар