01.08.2024 09:33
1643
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги 16-жангида ҳам ғалаба қозонди

АҚШнинг Санта-Моника шаҳарчасида «Riyadh Season» мусобақалар туркуми доирасида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Ярим ўрта вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Шаҳрам Ғиёсов (16-0, 9 KO) мексикалик Мигел Перрага (22-5-1, 14 КО) қарши рингга кўтарилди ва тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди. 

Ўзбекистонлик боксчи жангни устунлик билан бошлади, 6-раундга келибгина Перра вазиятни тенглаштирди. Аммо Шаҳрам яна назоратни ўз томонига оғдирди ва 7-раундда рақибни деярли нокдаун ҳолатига туширди, аммо рефери белдан пастга зарба берилди деб ҳисобни очмади. Якунда Шаҳрам очколари эвазига ғалаба қозонди — 94:95, 95:94, 96:93.

Шу тариқа 31 ёшли профессионал боксдаги 16-жангини ҳам ўз фойдасига ҳал қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар