01.08.2024 11:39
2797
Париж-2024. Франция — Аргентина ўйинини Илгиз Танташев бошқаради

Олимпия ўйинларида чоракфиналнинг марказий баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди. 

Мезбон Франция ва Алварес, Отаменди каби юлдузларга эга Аргентина ўртасидаги беллашувни Илгиз Танташев бошқаради. Унга Андрей Цапенко ва Темур Гайнуллин ёрдам беришади.

Ўйин Тошкент вақти билан 2 августдан 3 августга ўтар кечаси, соат 00:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар