01.08.2024 11:40
838
«Эмполи» «Милан» ҳужумчисини ижарага олди

«Эмполи» икки футболчи трансферини эълон қилди.

Жамоага ҳужумчи Лоренцо Коломбо ва яримҳимоячи Шимон Журковски қўшилади. Иккала футболчи ҳам сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олинди. 

Коломбо «Милан»га тегишли бўлиб, ўтган мавсумни «Монца»да ижарада ўтказган ва 25 ўйинда 4 та гол урган. Полшалик футболчи эса аввалги мавсумнинг иккинчи қисмида айнан «Эмполи»да ижарада ҳаракат қилиб, 13 баҳсда 4 бор тўп киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар