31.07.2024 21:14
6836
Теглар
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади

31 июлдан 1 августга ўтар кечаси АҚШнинг Санта-Моника шаҳарчасида «Riyadh Season» мусобақалар туркуми доирасида проф бокс оқшоми ташкил этилади.

Эътиборлиси, ярим ўрта вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Мигел Перрага қарши рингга кўтарилади.

Маълумот учун, 31 ёшли Шаҳрам Ғиёсов проф боксда 15 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Унинг рақиби эса 27 та жангда 22 ғалаба, 4 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган.

Шунингдек, ушбу кечада Исроил Мадримов ҳамда Теренс Кроуфорднинг очиқ машғулотлари ҳам ўрин олган. Бу жанг 3 августга режалаштирилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар