31.07.2024 20:29
10118
Теглар
Париж-2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг чоракфиналдаги рақиблари ва жанглар санаси маълум

Эркаклар ўртасида Ўзбекистон миллий жамоаси чоракфиналга тўлиқ таркибда йўлланма олди.

Эндиликда қўлга киритилган ҳар қандай ғалаба Олимпиада ўйинларининг медалларини нақд қилади. Боксчиларимизнинг чоракфиналдаги рақиблари ва жангларнинг ўтказилиш саналари билан танишинг:

Париж-2024. Бокс. Эркаклар. 1/4 финал

1 август:

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Уайт Санфорд (Канада)

-92 кг: Лазизбек Мулложонов - Кено Машадо (Бразилия)

2 август:

+92 кг: Баҳодир Жалолов - Теремоана Жуниор (Австралия)

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Сакен Бибоссинов (Қозоғистон)

-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Арлен Лопез Кардона (Куба)

3 август:

-57 кг: Абдумалик Халоков - Хосе Куилес Бротонс (Испания)

-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Николай Тертерян (Дания).

Эслатиб ўтамиз, аёллар ўртасидаги баҳсларда Ситора Турдибекова ҳам кейинги босқичга чиққан бўлса, Нигина Ўктамова турнирни тарк этганди. Сабина Бобоқулова ва Навбаҳор Ҳамидова баҳсларга энди киришади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар