31.07.2024 22:25
8786
Теглар
Мбаппе собиқ клубининг 80 фоиз акциясини сотиб олди

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе футбол клуби эгасига айланди. У ўзининг собиқ жамоаси «Канн» клубини сотиб олди.

«Interconnected Ventures компанияси ўзининг Coalition Capital инвестиция тармоғи орқали Oaktree Capital Management L.P. томонидан бошқариладиган фондларга тегишли «Канн» футбол клуби акцияларини сотиб олаётганини мамнуният билан эълон қилади», - дейилади клуб сайтида.

Coalition Capital компаниясининг эгаси Килиан Мбаппе саналади. RMC Sport хабарига кўра, «Канн» клубининг 80% акцияси учун 20 млн евро тўланади. Мбаппе бу клубга ўзининг асосий иш бошқарувчиси Зиад Ҳаммудни президент этиб тайинламоқчи.

Маълумот учун, «Канн» Франция 2-дивизионида мавсумни 6-ўринда якунлаган. Килиан ушбу клубнинг ўсмирлар жамоасида тўп суриб, у ердан «Монако»га йўл олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар