31.07.2024 17:42
1946
Абдумалик Халоков: «Мураббийим менга борингни бермагин, ҳали бунга вақт келади, дедилар»

-57 кг вазн тоифасидаги боксчи Абдумалик Халоков Олимпиададаги иштирокини швециялик Набил Иброҳим устидан қозонилган ғалаба билан бошлади. Халоков жангдан сўнг ўз фикрлаи билан бўлишди.

«Биринчи жанг доим ҳаяжонли ўтади. Вазифам дастлабки жангдан енгил, жароҳатларсиз ўтиб олиш эди. Ўйлайманки, буни уддаладим.

Борингни бермагин, ҳали борингни берадиган вақт келади, деб устозим Даврон ака тактика қўйиб бергандилар. 

Президентимиз бизга ишониб турибдилар. Худо хоҳласа янги Ўзбекистоннинг янги ёшлари қандай кучга эга эканлигини кўрсатамиз», — дея Абдумалик Халоковнинг сўзларини келтиради МОҚ.

Халоков 3 август кунги чоракфиналда испаниялик Хосе Килес Бротонс билан тўқнаш келади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар