30.07.2024 23:31
1934
Теглар
Париж-2024. Ҳасанбой Дўсматов Лопесни мағлуб этиб, Олимпиадани ғалаба билан бошлади

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов Париж-2024 Олимпиадаси бокс баҳсларини ғалаба билан бошлади.

Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби саналмиш ўзбекистонлик -51 кг вазн тоифасидаги боксчи ўзининг мусобақадаги илк баҳсини Пуэрто-Рико вакили 18 ёшли Хуан Мануел Лопесга қарши ўтказди. Жангда рақибидан устунлигини намойиш этган Ҳасанбой уч раунд якунига кўра, 5:0 ҳисобида ғалабага эришиб, чоракфиналга йўлланма олди. Кейинги жанг 2 август куни қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши чоракфиналда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ боксчилардан Руслан Абдуллаев, Лазизбек Муллажонов, Баҳодир Жалолов ва Ситора Турдибекова кейинги босқичга чиққан, Нигина Ўктамова эса турнирни тарк этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар