30.07.2024 12:42
1163
Теглар
«Милан» дарвозабони Спортиелло қўлини кесиб олди ва 2 ойга сафдан чиқди

«Милан» Марко Спортиеллонинг жароҳати туфайли янги дарвозабон қидирмоқда.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, 32 ёшли италиялик жамоанинг мавсумолди сафари вақтида Ню-Йоркдаги меҳмонхоналардан бирида қўлини қаттиқ кесиб олган. Ҳозирда футболчи жарроҳлик амалиётига муҳтож ёки муҳтожмаслигини аниқлаш учун тестлардан ўтмоқда. 

Жароҳат сабаб Спортиеллонинг камида икки ой майдонга туша олмаслиги кутилмоқда. 

Марко ўрнига «россонери» «Каляри» дарвозабони Симоне Скуффет билан шартнома имзолаши мумкин, у 3 млн еврога баҳоланмоқда. Клублар ўртасидаги музокаралар секин кетмоқда. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар