29.07.2024 13:52
16477
Теглар
Париж-2024. Жазоирлик Идрис Масъуд исроиллик дзюдочига қарши курашишдан бош тортиб, турнирни тарк этди

Париж Олимпиадасида 29 июл кунги дзюдо баҳслари можароли бошланди. 

Эркаклар ўртасида 73 килограммгача бўлган вазн тоифасида жазоирлик Идрис Масъуд исроиллик Тоҳар Бутбулга қарши татамига чиқишдан бош тортди. Натижада Масъуд дисквалификация қилинди, Бутбул эса 1/8 финалга йўл олди. 

Эътиборлиси, Токиодаги аввалги Олимпиадада ҳам Бутбул шундай ҳолда кейинги босқичга чиққан. Ўшанда Жазоир вакили Фатҳи Нурин унга қарши гиламга чиқишдан бош тортганди. Натижада Бутбул чоракфиналгача етиб борган ва турнирни 7-ўринда якунлаган.

Маълумот учун, 28 июл куни -66 кг вазнда тожикистонлик Нурали Имомали исроиллик Барух Шмаиловни мағлуб этгач, рақибнинг қўлини сиқишни хоҳламаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар