29.07.2024 15:10
1671
Теглар
Париж-2024. Иля Сибирцев Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади

Сузиш бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Иля Сибирцев учун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари ниҳоясига етди. 

Ушбу Олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган россиялик сузувчи 800 метрга эркин усулда сузиш дастурида қатнашиб, 7:56.67 дақиқа билан маррага келди. Афсуски, бу Сибирцевга эртага ўтадиган финал йўлланмаси учун камлик қилди. Шу тариқа, у мусобақадаги иштирокини якунлади.

Икки кун аввал эркаклар ўртасида 400 метрга эркин усулда сузишда Иля Сибирцев 3:51.52 натижа кўрсатиб, саралашдан ўтолмаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар