29.07.2024 15:25
2573
Теглар
Париж-2024, бокс. Руслан Абдуллаев ишончли ғалаба билан чоракфиналга йўл олди

Париж Олимпиадасида бокс баҳслари ҳам давом этмоқда.

-63,5 кг вазнда ўзбекистонлик Руслан Абдуллаев 1/8 финалда мексикалик Мигел Анхел Мартинесга қарши рингга чиқиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Руслан чоракфиналда 1 август куни канадалик Уатт Сэнфорд билан рўбарў келади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар