29.07.2024 11:10
2230
Нико Уилямс «Атлетик»да қолиши мумкин

«Барселона»га ўтиши айтилаётган Нико Уилямс «Атлетик»да қолишга қарор қилди, деб ёзади Eleven Sports PL. 

Таъкидланишича, 22 ёшли вингернинг атрофидагилар бу хабарни инкор этишмаган. 

Mundo Deportivo'нинг ёзишича, Каталония клуби ҳозирча на ижобий, на салбий жавоб олган. Никонинг қарори ҳақида деярли ҳеч ким билмайди. 

Агар Уилямснинг ўтиши амалга ошмаса, «Барса» эътиборини «Лейпциг» футболчиси Дани Олмога қаратади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар