29.07.2024 12:03
4179
Теглар
«МЮ» Мазрауи трансфери борасида келишувга эришди. Ван-Биссака Лондон клубига ўтади

«Манчестер Юнайтед» «Бавария» билан ўнг қанот ҳимоячиси Носир Мазрауи трансфери борасида келишувга эришди, деб ёзади Foot Mercato. 

Манкунианликлар 26 ёшли марокашлик учун 25 млн евро тўлашади. 

«МЮ» ҳимоячиси Аарон Ван-Биссака эса тахминан 17 млн евро эвазига «Вест Ҳэм»га ўтади.

Мазрауи «қизил иблислар» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг билан «Аякс»да бирга ишлаган. Ҳимоячи ўтган мавсумда Бундеслигада 19 та ўйинда 3 та голга ассистентлик қилган. 

Ван-Биссака эса ўтган мавсумда АПЛда 22 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар