29.07.2024 20:46
8732
Теглар
Канада аёллар футбол миллий жамоаси Олимпиадада жосуслик қилгани учун жазоланди

Бош мураббий дисквалификация қилинди ва жамоадан 6 очко олиб ташланди. Оқибатда Олимпия чемпиони Канада медаллар учун курашдан чиқди.

Фото: AFP/Getty Images

Париж Олимпиадасида иштирок этаётган Канада аёллар футбол миллий жамоасидан 6 очко олиб ташланди. Канада ташкилий қўмитасининг бир неча аъзолари, жумладан, бош мураббий ҳам ўйинларда ишлашдан четлатилди. Улар ҳалол ўйин қоидаларини бузганликда айбланди.

Аниқланишича, 22 июл куни жамоа ходими Канаданинг бўлажак рақиби Янги Зеландия аёллар миллий жамоаси машғулот ўтказаётган майдон атрофида дрон учириб, уларни хуфёна кузатган.

Франция расмийлари дронни Канада жамоаси таҳлилчиси Жои Ломбард учирганини аниқлаган. Оқибатда, у ва ёрдамчи мураббий Жасмин Мандер ўйинлардан четлатилди. Франция прокуратураси дрон операторини ҳибсга олди. У айбига иқрор бўлган ва 8 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Бош мураббий Беверли Пристман янги зеландияликларга қарши ўйинда жамоани бошқармасликка қарор қилди ва кейинроқ Канада МОҚ томонидан Олимпия ўйинларининг қолган қисмига дисквалификация қилинди. Мураббийнинг ўзи, биринчи хабарлардан сўнг, ёрдамчиларининг номақбул хатти-ҳаракатлари ҳақида билмаслигини айтди.

Канада Янги Зеландия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундан сўнг, ФИФА ундан 6 очкони олиб ташлади.

Ломбарди, Пристман ва Мандер ФИФА томонидан 12 ойга дисквалификация қилинди, Канада футбол федерацияси ҳам 225 минг доллар жаримага тортилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар