29.07.2024 18:19
43087
«Илтимос, тўхтатинг» — Диёра Келдиёрова ўзбекистонлик мухлисларга мурожаат билан чиқди 

28 июл куни дзюдочи Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони бўлди.

У иккинчи босқичда япониялик Токио-2020 ғолиби ва 5 йилдан буён мағлубият нима эканлигини билмай келаётган Ута Абени турнирдан чиқариб юборганди.

Беллашувдан сўнг Ута кўз-ёшларини тия олмади. 

Келдиёрова Instagram'да Утага нисбатан ўзбекистонлик мухлислардан томонидан «негатив ёғдирилаётганини» айтди ва ундай қилмасликка чақирди. 

«Бугун Instagram'да рақибим ўзбеклар томонидан Абе Утанинг саҳифасида унга нисбатан жуда ҳам кўп таҳқирловчи изоҳлар ёзилаётгани ҳақида маълумот олдим. 

Барча мухлислардан ким бўлишидан қатъий назар ҳаммага чуқур ҳурматта бўлишингизни сўраб қоламан. 

Бу — албатта спорт, у бизни бирлаштирувчи куч. Биз Дзюдо оиласимиз. Илтимос, тўхтатинг!» — деган Диёра Келдиёрова.

У шунингдек, Дзюдо спортининг инсонларга ўргатадиган энг муҳим жиҳати — ҳурмат эканлигини ҳам қўшимча қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар