29.07.2024 13:22
1594
Де Хеа «Женоа»га ўтмайди. Дарвозабоннинг молиявий талаблари Италия клубига тўғри келмади

Давид Де Хеа «Женоа»га ўтмайди.

Аввалроқ томонлар музокаралар олиб боришаётгани хабар қилинганди.

Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, 33 ёшли дарвозабоннинг молиявий томондан юқори талаблари Италия клубига тўғри келмаган. 

Испаниялик футболчининг олдида МЛС ва Саудия Арабистонидан таклифлар бор. 

Де Хеа 2023 йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этганидан бери жамоасиз ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар