28.07.2024 11:25
4287
Теглар
«Юртимизда ҳамиша биринчи бўлиб қоласиз» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон олимпия жамоаси ҳақида

«Пахтакор» клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия жамоасининг кетма-кет мағлубиятига қарамай, уларга миннатдорчилик билдирди. 

«Юртбошимиз томонидан ёшларга берилаётган эътибор ўзини оқлаётганини Ўзбекистон тарихида илк бор жамоавий спорт турлари ичида Олимпиада ўйинларида иштирок этаётган, ўз ўйинлари билан нафақат юртимиз, балки бутун жаҳонда мухлислар олқишларига сазовор бўлган Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 жамоаси кўрсатиб берди.

Уларга муносиб футбол учун раҳмат айтамиз. Сиз — юртимизда ҳамиша биринчи бўлиб қоласиз», — дея Ортиқхўжаевнинг сўзларини келтиради «Пахтакор» клуби матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1-турда Испанияга (1:2), 2-турда эса Мисрга мағлуб бўлиб, иштирокини гуруҳ босқичида якунлайдиган бўлди. 3-турда вакилларимиз 30 июл куни Доминиканага қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар