28.07.2024 15:38
4636
Теглар
Париж-2024. Диёра Келдиёрова чоракфиналда ғалабага эришиб, яримфиналга йўлланма олди

Дзюдо бўйича куннинг энг муҳим баҳсида япониялик Олимпиада чемпиони Ута Абэни турнирдан чиқариб юборган Диёра Келдиёрова навбатдаги ғалабасига эришди.

-52 кг вазн тоифасида чоракфинал ўйинида Диёра германиялик Маша Баллҳаус билан тўқнаш келиб, яримфинал йўлланмасини қўлга киритди.

У бу босқичда франциялик Амандин Бушар ва бразилиялик Лариса Пимента баҳси ғолибига қарши татамига чиқади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар