27.07.2024 09:33
1751
Теглар
Сессенион «Фулҳэм»га қайтди

Райан Сессенион яна «Фулҳэм» сафида ўйнайди.

Лондон клуби «Тоттенҳэм»ни эркин агент сифатида тарк этган 24 ёшли яримҳимоячи билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 

Келишув икки мавсумга амал қилади ва уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд.

Сессенион «Фулҳем» тарбияланувчиси ҳисобланади. 2019 йилда у 25 млн фунт эвазига «шпорлар» сафига ўтганди. 

Райан ўтган мавсумда жароҳат туфайли деярли ўйнамади, фақат Англия Кубогида 7 дақиқа ҳаракат қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар