27.07.2024 14:47
6053
Теглар
Париж-2024. Илк медални Қозоғистон, биринчи олтинни Хитой қўлга киритди

Париж Олимпиадасида дастлабки медаллар комплекти эгалари аниқ бўлди. 

10 метрга пневматик милтиқдан ўқ отишда Қозоғистондан Ислам Сатпаев ва Александра Ле тандеми 3-ўринни эгаллаб, турнирдаги илк медал — бронзага сазовор бўлишди. 

Шу йўналишда ўтган финалда хитойликлар — Шенг Лингҳао ва Ҳуан Йутинг жуфтлиги мусобақанинг олтин медалини, кореялик Кеум Жи Ҳеон ҳамда Парк Ҳа Жун эса кумуш медални қўлга киритишди.

Эътиборлиси, кетма-кет иккинчи Олимпиадада дастлабки олтин медал Хитойга насиб этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар