27.07.2024 13:14
1434
Теглар
Камавинга Крооснинг кетганидан фойдаланиб, «Реал»нинг алмаштириб бўлмас футболчисига айланмоқчи

Эдуардо Камавинга Тони Кроос кетганидан сўнг «Реал» яримҳимоясида асосий ўйинчи бўлмоқчи.

Франция миллий жамоаси сафида Евро-2024да ўйнаган яримҳимоячи айни дамда таътилни Лос-Анжелесда ўтказмоқда. 

Футболчи машғулотларни ҳам тўхтатмаяпти ва 5 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келаётган шахсий физиотерапевти Томас Серафина назорати остида қаттиқ ишламоқда. Уларнинг машғулотлари, хусусан, жароҳатларнинг олдини олишга, ҳаракатчанлик ва чаққонликни оширишга қаратилган бўлиб, бу футболчига координацияни йўқотмасдан майдонда йўналишни ўзгартириш имконини беради.

Бундан ташқари, яримҳимоячи Дэвид Бекҳэм, Криштиану Роналду, Серхио Агуэро ва Неймар билан ишлаган, омма олдида ўз чиқишлари билан танилган Дэн Эдвардсдан маслаҳат олмоқда. Мутахассис футболчиларни тайёрлашда катта тажрибага эга.

Таъкидланишича, 21 ёшли футболчининг янги мавсумдаги мақсади — Тони Крооснинг кетиши фонида жамоадаги мавқейини ошириб олиш. Эдуардо ўйин режаси ва турли ҳолатлардан қатъи назар, доимий тарзда бошланғич таркибда ўз ўрнига эга бўлмоқчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар