28.07.2024 02:17
3415
Теглар
«Фулад» Ўткир Юсупов трансферини эълон қилди

«Фулад» Ўзбекистон миллий жамоаси дарвозабони Ўткир Юсуповни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. 

Transfermarkt маълумотига кўра, Эрон клуби 33 ёшли посбон учун «Навбаҳор»га 300 минг евро тўлаган. 

Шартнома икки йилга мўлжалланган. 

Юсупов 2019 йилдан бери «Навбаҳор»да ўйнаб келарди. Шунингдек, у «Машъал», «Насаф», «Нефтчи» ва «Қўқон-1912» клубларида ҳам ҳаракат қилган.

Маълумот ўрнида, Ўткирнинг янги жамоаси «Фулад» ўтган мавсумда Эрон чемпионатида 11-ўринни эгаллаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар