26.07.2024 21:51
2737
Теглар
Зикони Парижда тунаб кетишди. Йўқотилган буюмлар ярим миллион еврога баҳоланган

Бразилия футболи афсонаси Зикони Париж Олимпиадаси очилиши маросими олдидан тунашди.

Бразилиялик афсонавий футболчи, «Бунёдкор» клуби собиқ бош мураббийи мамлакати делегацияси таркибида Францияга келган эди. У 25 июл куни Париж таксига буюртма бергач, юкларини автомобил юкхонасига қўйган. Ўша пайтда ўғрилардан бири ҳайдовчи билан тортишиб, уни чалғитаётганда, жиноятчилардан бири Зиконинг буюмларини маошина юкхонадан олиб қочган.

Қайд этилишича, бразилиялик мураббийнинг сумкасида нақд пуллар, бриллиантлар ва қимматбаҳо Rolex соати бўлган. Ўғирланган буюмлар баҳоси 540 минг еврони ташкил этиши хабар қилинган.

Аввалроқ, Парижда аргентиналик футболчи Тиаго Алмаданинг 50 минг евролик соати ва тилла буюмлари ўғирлангани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар