26.07.2024 09:48
6952
Transfermarkt: «Фулад» Ўткир Юсуповни «Навбаҳор»дан 300 минг еврога сотиб олди

Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Навбаҳор» клуби дарвозабони Ўткир Юсупов фаолиятини Эронда давом эттиради. 

Transfermarkt маълумотига кўра, «Фулад» 33 ёшли посбон учун Наманган клубига 300 минг евро тўлаган. 

Юсупов 2019 йилдан бери «Навбаҳор»да ўйнаб келарди. Шунингдек, у «Машъал», «Насаф», «Нефтчи» ва «Қўқон-1912» клубларида ҳам ҳаракат қилган.

Маълумот ўрнида, Ўткирнинг янги жамоаси «Фулад» ўтган мавсумда Эрон чемпионатида 11-ўринни эгаллаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар