26.07.2024 16:28
5143
«Реал» ва «Аталанта» ўртасидаги УЕФА Суперкубоги ўйинини швейцариялик ҳакам бошқаради

УЕФА Суперкубоги ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум бўлди.

Швейцариялик 36 ёшли Сандро Шерер 2024 йил 14 август куни Варшавадаги «Миллий» стадионда бўлиб ўтадиган «Реал» – «Аталанта» баҳсига бош ҳакам этиб тайинланди.

Унга ҳамюртлари Стефан Де Алмейда ва Йонас Эрни ёрдам беришса, тўртинчи ҳакам вазифасини украиналик Николай Балакин бажаради.

Бастиан Данкерт (Германия) — VAR ҳаками. Унга Федаи Сан (Швейцария) ва Кристиан Дингерт (Германия) ассистентлик қилишади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар