26.07.2024 14:48
3661
Теглар
«Реал» Дэвис билан келишувга эришди. Ҳимоячи бир мавсум кутади ва Мадрид клубига текинга ўтади

Алфонсо Дэвис «Реал»га текинга ўтмоқчи.

Ҳимоячи ва «Бавария» ўртасидаги амалдаги шартнома 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 

Мадрид клуби канадалик футболчининг трансфери учун 35 млн евро тўлашга тайёр эди, аммо мюнхенликлар 50 млн евро талаб қилишди.

АS нашри хабарига кўра, Мадрид клуби 23 ёшли ҳимоячини бир мавсум кутиб, келаси йили текинга оладиган бўлди. Алфонсога кутгани учун катта миқдорда бонус берилади. 

Дэвис ўтган мавсумда Бундеслиганинг 29 та ўйинида 2 та гол ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар