26.07.2024 09:49
4485
«ПСЖ» Нико Уилямсга «Барса» таклиф қилганидан икки баравар кўп маош беришга тайёр

«ПСЖ» «Атлетик» вингери Нико Уилямсгa «Барселона» таклиф қилганидан икки баравар кўп маош тўлашга тайёр. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манбага кўра, 22 ёшли футболчининг трансферига Париж клуби бош мураббийи Луис Энрикенинг шахсан ўзи қизиқмоқда. Сўнгги ҳафталарда Франция чемпиони эҳтимолий шартнома тафсилотларини аниқлаш мақсадида Никонинг атрофидагилар билан алоқа ўрнатди.

Таъкидланишича, «Барса» ҳам ўз таклифини жозибадор деб ҳисобламоқда, чунки Уилямс Испанияни тарк этиши шарт эмас ва унинг баъзи дўстлари Каталония клубида ўйнашади.

Ўтган мавсумда Уилямс клуб ва миллий жамоа сафида барча мусобақаларда 48 та ўйинда қатнашиб, 10 та гол урди ва 24 та голли узатмани амалга оширди. У Испания билан Европа чемпионлилини қўлга киритди. 

Никонинг Билбао клуби билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган ва Transfermarkt уни 60 млн еврога баҳоламоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар