26.07.2024 20:16
957
Теглар
ПФЛ «Динамо» - «Навбаҳор» ўйини қолдирилганини эълон қилди

Суперлига 14-тури доирасида 3 август куни Самарқандда бўлиб ўтиши режалаштирилган «Динамо» - «Навбаҳор» ўйини қолдирилди.

«Самарқанддаги «Динамо» стадиони жорий йилнинг 22 июн санасида тест тариқасида Суперлиганинг 12-тур учрашувини қабул қилганди. Ўйинга қадар бўлган келишув давомида стадион 25 июлга қадар тўлиқ тайёр бўлиши юзасидан кафолат берилганди.

Лигага маълум бўлишича, стадион прожекторларнинг керакли қисмлари ҳозирга қадар Ўзбекистонга кириб келмаган. Бу эса стадион 3 август санасига қадар Суперлига учрашувини қабул қилиш учун тайёр бўлмаслигини билдиради. Мазкур иш билан шуғулланаётган компания 10 августгача барча масалани ҳал қилишга ваъда бермоқда.

Қайд этиш керак, Самарқанд вилояти ҳокимлиги стадион билан боғлиқ қолган барча талабни бажарди. Қўшимчасига, шаҳарнинг ўзида Суперлига талабига жавоб берувчи яна битта стадион тайёрлаш ишлари бошланган. Шуни ҳисобга олган ҳолда «Динамо» клубининг Суперлига 14-туридан ўрин олган «Навбаҳор»га қарши ўйини қолдирилади. Яъни, кейинроқ Лига беллашувни Самарқанднинг ўзида ташкил этиш чорасини кўради ва аниқ санани эълон қилади.

Мазкур стадиондаги кейинги беллашув 6 август куни Ўзбекистон кубоги доирасида Сурхон ва Хоразм ўртасида бўлиб ўтади. Кубокда турли мусобақалар вакиллари иштирок этади ва табиийки, прожекторлар билан боғлиқ талаб Ўзбекистон кубогида бир мунча юмшоқроқ. Динамо стадионининг айни вақтдаги ёритгичлари кубок учрашувини ўтказиш имкониятини беради», - дейилади хабарда.

Аввалроқ, «Навбаҳор» Ўзбекистон олимпия жамоасига аъзо футболчилар Париж-2024да иштирок этаётгани сабаби билан «Динамо» билан ўйинни қолдиришни сўрагани, аммо баҳс қолдирилмаслиги ҳақида хабар берилганди. Якунда ўйин ёритгич масаласи билан бошқа кунга кўчирилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар