26.07.2024 22:01
10874
Теглар
Париж-2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг дастлабки жанглари санаси маълум бўлди

Пайшанба куни Париж-2024 Олимпиада ўйинларининг бокс мусобақаларига қуръа ташлангач, бугун ташкилий қўмита жанглар санасини эълон қилди.

Унга кўра, боксчиларимиздан дастлабки кун баҳсларида – 27 июл куни Нигина Ўктамова мисрлик Ёмна Аядга қарши рингга кўтарилади. Эркак боксчилардан жангларни Лазизбек Мулложонов Азиз Муҳиддинга қарши баҳс билан 28 июл куни бошлайди.

Ўзбекистонлик боксчиларнинг дастлабки жанглари санаси билан танишинг:

27 июл:

-54 кг: Нигина Ўктамова - Ёмна Аяд (Миср)

28 июл:

-92 кг: Лазизбек Мулложонов - Азиз Муҳиддин (Италия)

29 июл:

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Мигел Мартинез (Мексика)

+92 кг: Баҳодир Жалолов - Омар Шиҳа (Норвегия)

30 июл:

-57 кг: Ситора Турдибекова - Марселат Сакоби Матшу (Конго)

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Хуан Мануел Лопес (Пуэрто-Рико)

-80 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Эф Марсиал (Филиппин)

31 июл:

-57 кг: Абдумалик Халоков - Небил Ибраҳим (Швеция)/Васим Абусал (Фаластин)

-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Муҳамед Ал Авади (Миср)

1 август

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Сантос Морел Маккейн (АҚШ)

-50 кг: Сабина Бобоқулова - Чутамат Раксат (Таиланд).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар