26.07.2024 13:38
10238
Теглар
Хави Симонс қайси клубга ўтмоқчилиги маълум

Яримҳимоячи Хави Симонс «Бавария»дан кўра «Лейпциг»га ўтмоқчи, деб хабар беради Bild.

Манбага кўра, «Лейпциг» нидерландиялик футболчига асосий таркибдан жой олишини кафолатламоқда — бу унинг қарорига таъсир қилган. Ўз навбатида Париж клуби 24 ёшли футболчини қўйиб юборишга тайёр, аммо Килиан Мбаппега ўринбосар топилмагунча уни сотишни истамаяпти.

Симонс ўтган мавсумни ижара асосида айнан «Лейпциг»да ўтказган ва «буқалар» сафида 43 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 15 та гол ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди. 

Симонс 2019 йилнинг июл ойида эркин агент сифатида «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтган. Унинг Франция чемпиони билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt яримҳимоячини 80 млн еврога баҳоламоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар