26.07.2024 11:22
3402
Де Йонг «Барса»нинг шартномани узайтириш борасидаги таклифларига жавоб бермаяпти

Френки де Йонгнинг «Барселона»даги келажаги сўроқ остида.

Журналист Хавиер Мигелнинг сўзларига кўра, «Барселона» яримҳимоячиси 2026 йилда тугайдиган шартномасини узайтириш борасида клубнинг таклифларига эътибор бермаяпти. 

Келаси ёзгача янги битим тузилмаса, «кўк-анорранглилар» 27 ёшли нидерландияликни арзон нархда қўйиб юборишларига тўғри келади. 

Шу билан бирга, агар де Йонг маоши камайтирилган ҳолда янги шартнома имзолашга рози бўлса, келажакда уни яхши нархга сотиш имкониятини инкор этиб бўлмайди. Бироқ таклиф этилаётган нархлар 100 млн евродан ошмаслиги кутилмоқда – аввалроқ «Манчестер Юнайтед» шунча тўлашга тайёр эди. 

Маълумот учун, 2024/25 йилги мавсумда де Йонг «Барса»нинг энг кўп маош олувчи футболчиси бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар